Иккита SIM-картали телефонларнинг «айби» очилди
Иккита (ёки учта) SIM-картали мобил телефонларнинг асосий камчилиги вақти-вақти билан карталарнинг бирида ёки барчасида алоқанинг йўқолиб қолишидир. Бу ҳақда «Независимая экспертиза» маркази техник эксперти Иван Симонов «Прайм» агентлигига маълум қилди.
«Бунинг сабаби шундаки, қурилма (телефон) бир пайтнинг ўзида биттадан ортиқ манбадан ахборот олишга қийналади, шунинг учун ахборот оқимини назорат қилиши ва тақсимлашига тўғри келади, бу эса бир қабул қилувчи модулдан иккинчисига уланишда хатоликларни келтириб чиқаради», — тушунтирди эксперт.
Хатоликлар йиғилиб боргани сайин телефон ишида бузилишлар содир бўлади, гарчи экранингиздаги антенна белгиси алоқа мавжудлигини кўрсатиб тургани билан аслида сиз хизмат доирасидан ташқарида бўласиз — сизга қўнғироқ қилиб туша олишмайди, буни ҳатто билмай ҳам қоласиз, деди Симонов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter