Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Илҳом» театрида ёнғин рўй берди

«Илҳом» театрида ёнғин рўй берди

Бугун, 12 декабрь куни соат 03:34 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Ўрда» МФЙ  Пахтакор кўчасида жойлашган «Илҳом» театри биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:58 да қуршаб олинган ва соат 04:00 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида театр биносининг 1-қават холлининг 80 кв.м майдонда ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар сабабли  ёнғиндан бинонинг 600 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг