Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маск бир кунда 18,4 миллиардга «қашшоқлашди»

Илон Маск бир кунда 18,4 миллиардга «қашшоқлашди»

Америкалик тадбиркор Илон Маск бир кунда 18,4 миллиард доллар йўқотлди. Буни Forbes Real-Time рейтинги маълумотлари тасдиқлади.

SpaceX асосчисининг молиявий йўқотишига Tesla акцияларининг қулаши сабаб бўлди. 2023 йилнинг иккинчи чораги учун ҳисобот эълон қилинганидан сўнг, сармоядорларнинг ҳафсаласи пир бўлган электромобил ишлаб чиқарувчи компания акциялари деярли ўн фоизга тушиб кетди. Компаниянинг фойдаси 2021 йилдан бери энг паст даражага тушди, маржа эса кўп йиллик энг паст даражага — 18,1 фоизга камайди.

Маскнинг ўзи 13 фоиз акцияларига эгалик қилувчи Tesla компаниясининг муваффақиятсизликларини Уоррен Баффетдан иқтибос келтириб, тушунтиришга ҳаракат қилди. Унинг таъкидлашича, фонд бозори «маст телба» бўлиб, унинг кайфиятини олдиндан айтиб бўлмайди.

Миллиардернинг бойлиги қисқаргани туфайли у сайёрамизнинг энг бой одамлари рейтингидаги биринчи ўринни LVMH холдинги эгаси Бернард Арнога деярли бой бериб қўйди. Франциялик тадбиркор охирги 24 соат ичида 952 миллион долларга бойиди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг