Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишни янада осонлаштиришимиз керак» — Шерзод Шерматов

«IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишни янада осонлаштиришимиз керак» — Шерзод Шерматов

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази» давлат унитар корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Дастлаб вазир марказ фаолияти ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Сўнг марказда амалга оширилган ишлар ҳамда яқин келажакда ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича тақдимот намойиш этилди. Уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида муҳокама ўтказилиб, мавжуд муаммолар ечими кўриб чиқилди.

Яқин келажакда амалга оширилаётган лойиҳалар қаторида мобил телефон рақамларини кўчириш тизими лойиҳаси ҳам бор.

«IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини истеъмолчилар учун янада осонлаштириш йўлларини топишимиз ва унга кўра, фуқаролар хизматлардан осон ва қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Бунинг учун барча чораларни кўриш зарур», — деди Шерзод Шерматов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг