Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иммунитет ёрдам бермайди. Унда коронавирусни қандай тўхтатиш мумкин?

Иммунитет ёрдам бермайди. Унда коронавирусни қандай тўхтатиш мумкин?

Фото: «Idominicana.com»

Жамоавий иммунитет COVID-19ни енгишга ёрдам бермайди. Вирус тарқалишини чекловчи чораларни кўриш керак, деди брифингда ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан.

«Айни вақтда биз — дунё аҳолиси мазкур касалликни тўхтатишга имкон берадиган иммунитет даражасига ҳали етиша олмадик. Шундай экан, вирус тарқалишини чеклаш учун зарур чораларни кўришимиз зарур. Жамоавий иммунитет нажоткоримиз бўлади деган умидда яшамаслигимиз керак. Ҳозир бу ечим эмас», — деди у.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунё бўйича 21,7 миллион кишида касаллик аниқланган бўлиб, улардан 770 минг нафари ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг