Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Имтиёзли кредитлар миқдори ошмоқда

Имтиёзли кредитлар миқдори ошмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида қарорида:

- микрокредитлар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда — оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача миқдорда — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар.

Демак, ушбу Низомга кўра бугун, 1 июндан бошлаб жисмоний шахслар 45 млн. сўмгача, юридик шахслар эса 300 млн. сўмгача имтиёзли кредит олишга мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1 июндан Ўзбекистон бўйлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 12 фоизга оширилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг