Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезияда сайлов қўмитасининг 496 нафар ходимининг ўлимига нима сабаб бўлгани аниқланди

Индонезияда сайлов қўмитасининг 496 нафар ходимининг ўлимига нима сабаб бўлгани аниқланди

Индонезияда 17 апрелда президентлик, вице-президентлик ва миллий ҳамда худудий парламентлар учун сайловлар бўлиб ўтган эди. Ушбу сайловларнинг ташкилий қўмитасида фаолият олиб борган 496 ходим бевосита сайлов вақтида ва сайловдан сўнг вафот этган.

Индонезия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маълум қилинишича, ходимларнинг ўлимига асосан инсульт ва инфаркт сабаб бўлган. Марказий сайлов қўмитаси томонидан берилган хабарга кўра, вафот этганларнинг аксарияти 50 ёшдан 70 ёшгача бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош котиби Оскар Примади бу ҳолатни «мутлақо кутилмаган» деб баҳолади. Унинг таҳминига кўра, соғлигида муаммоси бор фуқаролар учун сайлов вақтида узоқ вақт дам олмасдан ишлаш оқибати ўлимга олиб келган бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг