Инглиз тилида ўтказилган иншолар танловида 3260 нафар ўқувчи қатнашди

Танловнинг ҳудудий босқичида ўқувчилар томонидан 3200 дан ортиқ иншо келиб тушди.
Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрта таълим муассасаларининг 9-10-синф ўқувчилари ўртасида инглиз тилида «My motivation to study» – «Менинг ўқишга бўлган иштиёқим» мавзусида республика иншолар кўрик-танлови ташкил этилди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур кўрик-танлов ўқувчилар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор ёшларни аниқлаш, шунингдек, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали чет тилларига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ташкил қилинган.
Икки босқич (ҳудудий ва республика)да ташкил қилинган танлов иштирокчиларнинг ижодий ишлари 100 баллик тизимда баҳоланиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаш жараёнида иншо мазмунининг баён этиш равонлиги, ўқув-услубий ва дидактик талабларга жавоб бериши, бадиий савияси ва мисоллар орқали таъсирчанлик даражаси каби мезонлар эътиборга олинган.
Танловнинг ҳудудий босқичида ўқувчилар томонидан 3200 дан ортиқ иншо келиб тушди. Шундан 42 нафар ўқувчи якуний босқичда иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.
«NVIVO 11» дастури ёрдамида ўқувчиларнинг иншолари устида тадқиқот ўтказилганда «I will, I can, study, future» каби сўзлар энг кўп фойдаланилганлиги маълум бўлди. Мазкур тадқиқотдан натижалари ёшларимиз ватанпарварлигини, юртига бўлган муҳаббати ва фидойилигини бошқа тилларда ҳам бемалол ифодалай олишини кўрсатиб турибди.
Иншолар танловининг Республика босқичи ғолиблари жорий йилнинг 8-9 февраль кунлари аниқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter