Инглизлар қийинчилик билан, испанлар катта устунликда чорак финалга йўл олишди
Европа чемпионатининг плей-офф баҳслари давом этмоқда.
Мусобақа аввалидан турнир фаворитларидан бири сифатида саналган Англия ўзига кела олмаяпти. Словакияга қарши ўйинда инглизлар сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутилиб қолишди. Қўшимча таймларда чорак финал тақдирини ҳал қилишди.
Англия – Словакия – 2:1
Голлар: 0:1 – 25 Шранц, 1:1 – 90+5 Беллингҳем, 2:1 – 91 Кейн.
Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Геҳи, Триппиер (Палмер, 66), Райс, Фоден (Тоуни, 90), Беллингҳем (Конса, 105), Майну (Эзе, 84), Сака, Кейн (Галлаҳер, 105).
Словакия – Дубравка, Пекарик (Тупта, 109),, Шкриняр, Вавро, Ганцко, Куцка (Беро, 81), Лоботка, Дуда (Бенеш, 81), Гараслин (Суслов, 61), Шранц (Дёмбер, 90), Стрелец (Боженик, 62).
Огоҳлантиришлар: Геҳи (3), Майну (7), Куцка (13), Беллингҳем (17), Шкриняр (45+1), Пекарик (77), Вавро (108), Дёмбер (114), Суслов (120+2).
Энди Англия чоракфиналда Швейцария билан баҳс олиб боради.
Испания эса биринчи бўлиб гол ўтказган бўлса ҳам, ҳужумкор ўйин кўрсатди ва якунда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Испания – Гуржистон 4:1
Голлар: 0:1 – 18, автогол Ле Норман, 1:1 – 39 Родри, 2:1 – 51 Фабиан Руис, 3:1 – 75 Уилямс, 4:1 – 83 Олмо.
Испания – Унаи Симон, Карваҳал (Навас, 81), Лапорт, Ле Норман, Кукуреля (Грималдо, 66), Фабиан Руис (Мерино, 81), Родри, Педри (Олмо, 52), Уилямс, Ямал, Мората (Ойарсабал, 67).
Грузия – Мамардашвили, Какабадзе, Кашия, Гвелесиани (Квеквескири, 79), Двали, Лочошвили (Цитаишвили, 63), Китейшвили (Алтунашвили, 41), Кочорашвили, Чакветадзе (Давиташвили, 63), Кварацхелия, Микаутадзе (Зивзивадзе, 79).
Огоҳлантиришлар: Мората (44), Давиташвили (71).
Энди испанларни чорак финалда Германияга қарши баҳс кутмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter