Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инглиззабон Камерунда аҳвол чатоқ

Инглиззабон Камерунда аҳвол чатоқ

Фото: «Cameroon Concord News»

Камерун Африкадаги инқироз энг тез кучайиб бораётган мамлакатга айланмоқда. Хавфсизлик аянчли аҳволда, мамлакат гуманитар инқироз жари ёқасига келиб қолган. Бу ҳақда «Regnum» ёзмоқда

БМТ инглиз тилида гаплашувчи миллий озчилик билан вазият буткул издан чиқиб кетишидан кўпроқ хавотирда.

«Ўтган йили Камерун шимоли-ғарби ва жануби ғарбидаги 160 минг киши инсонпарварлик ёрдамига муҳтож эди. Энди эса 1,3 миллион — саккиз карра кўп», — деди БМТ координатори Марк Лоукок Хавфсизлик кенгашининг норасмий йиғилишида.

Инглиззабонлар яшовчи шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий ҳудудларда 2017 йилдан бери тўқнашувлар юз бермоқда. Ана шу хунрезликлар оқибатида 1 500 дан ортиқ инсон ўлдирилган, қарийб ярим миллион киши бошпанасини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Тиббиёт марказларининг 40 фоизи ёпилган, 600 минг нафар бола мактабларни тарк этган.

Муаммонинг ечими — жуда катта пул.

«Бугун БМТ ва нодавлат ташкилотлар 2,3 миллион кишига (шунинг учдан бир қисми низоли ҳудудудларда яшайди) ёрдам бериш учун 300 миллион АҚШ доллари йиғишмоқчи», — деди Лоукок.

Ҳозирча 38 миллион доллар йиғилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг