«Интер» 20-марта Италия чемпиони бўлди
![«Интер» 20-марта Италия чемпиони бўлди](http://static.xabar.uz/crop/3/8/720_460_95_3812436755.png)
Италияда бўлиб ўтган Милан дербиси мамлакатнинг янги чемпионини аниқлаб берди. Номинал меҳмон мақомидаги «Интернационале» мавсумнинг ўта муҳим ва принципиал ўйинида азалий рақиби — «Милан»ни доғда қолдириб, муддатидан аввал чемпион бўлди. Франческо Ачерби (18) ва Маркус Тюрам (49)нинг голларига россонерилар 80-дақиқада битта гол (Фикайо Томори) билан жавоб қайтара олишди.
Эътиборли жиҳати, қаторасига олтинчи дербида «Милан» «Интер»га имкониятни бой берди. А сериядаги чемпионликлар бўйича ҳам «Интер» (20 марта) «Милан» (19 марта)дан ўзиб кетди. А серия тарихидаги яққол пешқадам — «Ювентус» 36 марта чемпион бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter