Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Интернет гиганти Alibaba асосчиси Жек Ма Хитойни тарк этди

Интернет гиганти Alibaba асосчиси Жек Ма Хитойни тарк этди

Хитойнинг энг бадавлат одамларидан бири, Alibaba компанияси асосчиси (Ali Express компаниясига эгалик қилувчи компания) Жек Ма мамлакатни тарк этган ва олти ойдан бери Японияда яшамоқда. Бу ҳақда Financial Times (FT) маълум қилди.

Нашр манбаларига кўра, Жек Ма Токио марказида оиласи билан яшамоқда ва ўзининг жамоатчилик фаолиятини кескин қисқартирган.

Ма Хитой ҳукуматининг технология ширкатларига босими кучайгани ортидан мамлакатни тарк этган. Бизнесмен 2020 йилда Шанхайда ўтган анжуманда Хитой ҳукуматини «чоллар ўйлаб топган тартиб меъёрлари замон талабларига жавоб бермайди» деб танқид қилганидан сўнг жамоатчилик орасида кам кўриниш бера бошлаган эди.

Шундан кейин Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг шахсан ўзи Alibaba’нинг финтеч шўба корхонаси Ant Groupнинг бирламчи оммавий таклифини (ИПО) сўнгги дақиқада тўхтатиб туришни буюрган.

2021 йилнинг апрелида Хитой Давлат бозор муносабатлари бошқармаси Alibaba Group Holding Limited ширкатини антимонополия қонунларини бузганликда айблаб 18,2 миллиард юан (2,8 миллиард доллар) жаримга тортган эди. Бу Хитой замонавий тарихидаги энг рекорд натижа бўлди. Шундан кейин компания акциялари кескин тушиб кетган.

 

 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг