Интернет ишламаган кунлар учун абонент тўлови қайта ҳисобланиши керак

Жорий йил март ойида Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ишонч телефонига мурожаат келиб тушган. Унда «Ўзбектелеком» АК Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг айби билан интернет хизматлари кўрсатилмаган кунлар учун ойлик абонент тўлови ўз вақтида ва тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилинмаганлиги юзасидан шикоят қилинган.
Ушбу мурожаат инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилган ва мурожаат асосли эканлиги аниқланган.
«Ўзбектелеком» АК Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан ушбу фойдаланувчига интернет хизматлари кўрсатилмаган кунлар учун ойлик абонент тўлови тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган ва муаммо юзага келишига сабабчи бўлган 2 нафар масъул ходимга нисбатан интизомий чоралар кўрилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter