Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Интернет орқали гиёҳвандлик моддаларини реклама қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Интернет орқали гиёҳвандлик моддаларини реклама қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Бугун, 21 июн куни Сенат маъқуллаган қонун лойиҳаси билан Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига гиёҳвандлик воситаларининг, улар аналогларининг ёки психотроп моддаларнинг, шунингдек кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига қарши курашишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сенаторларнинг таъкидлашича, бугунги кунда вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда ҳамда телекоммуникация тармоқларидан ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш орқали гиёҳвандлик воситаларининг, улар аналогларининг ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи ортиб бораётганлиги муносабати билан ушбу ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини қайта кўриб чиқиш талаб этилмоқда.

Шу билан бирга гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни, шунингдек кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда тарғиб қилувчи материалларни тарқатганлик ёки реклама қилганлик учун одиллик принципига мувофиқ жазо чораларини қўллаш мақсадида мазкур турдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш зарурияти юзага келяпти.

Ушбу ҳужжат билан гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқларидан ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш орқали қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда, шунингдек гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Сенаторлар таъкидлашича, мазкур Қонун гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни, шунингдек кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни тарғиб ёки реклама қилишнинг ҳамда уларнинг қонунга хилоф муомаласининг олдини олишга хизмат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг