iPhone 17 ва iPhone 17 Air тақдим этилди (фото)

Apple анъанавий катта тақдимотини ўтказди: хусусан, iPhone 17 флагмани ҳамда компания тарихидаги энг ингичка смартфон — iPhone 17 Air намойиш этилди.
iPhone 17
Экрани — 6,3 дюймли, янгиланиш частотаси — 120 герц. Янги смартфон экрани олдингиларига нисбатан тирналишларга беш карра чидамлироқ, телефон 50 фоиз қувват олиши учун 20 дақиқа кифоя. Беш хил рангда чиқарилган: қора, оқ, лаванда, кўк ва мармарак рангларида.
iPhone 17 Air
Қалинлиги — 5,6 мм. Корпуси титандан ишланган, компания маълумот беришича, бу Apple тарихидаги энг мустаҳкам смартфондир. Бу телефон қора, оқ, тўқ сариқ ва ҳаво рангда чиқарилади. Смартфонга энг янги A19 Pro процессори ўрнатилган, уни фақат eSIM билан ишлатиш мумкин.
iPhone 17 Pro
Pro туркуми уч рангда тақдим этилди: оқ, тўқ сариқ ва кўк. Смартфон янгиланган совитиш тизими ва алюминий корпусга эга.
AirPods Pro 3 тўплами турли ўлчамдаги беш жуфт силикон қулоқчинлардан иборат, яъни у бу туркумдагилар орасида энг қулайи.
Ушбу моделда товуш сифати икки баравар яхшиланган, шовқинни бостириш «феноменал» даражада тўрт баравар кучайтирилган, акустик архитектура янада замонавийлаштирилган, дейилди тақдимотда. Дастурий таъминот Apple Intelligence ёрдамида реал вақт режимида бир нечта тиллардан таржима қилиш функциясини ўз ичига олади.
Apple, шунингдек учта ақлли соат моделидан иборат янгиланган туркумни тақдим этди: Apple Watch Series 11, Apple Watch Ultra 3 ва Apple Watch SE 3.
Бу соатларнинг барчасида компаниянинг ўз Wi-Fi-чипи ҳамда Bluetooth технологияси қўлланилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter