Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иқтисодий инқирозга қарши курашиш учун филлар ўлимга ҳукм қилинди

Иқтисодий инқирозга қарши курашиш учун филлар ўлимга ҳукм қилинди

Фото: «Pxhere.com»

Зимбабве ҳукумати коронавирус пандемияси билан боғлиқ иқтисодий инқирозга қарши кураш доирасида филларни ўлдириш учун лицензияларни сотишга қарор қилди, дея хабар бермоқда CNN.

Дунё бўйлаб халқаро саёҳатларга чекловлар қўйилганлиги сабабли мамлакатда туризмдан тушадиган даромадлар кескин пасайиб кетди. Aфрика давлати ов ёрдамида уларни қисман қопламоқчи. Бу йил камида 500 та лицензия берилиши тахмин қилинмоқда.

Ҳар бир лицензия 10-70 минг долларга баҳоланади, яъни бир неча ўн миллионлаб доллар ишлаб топиши кутилмоқда. Зимбабве миллий боғлари ва ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси вакили Тинаше Фаравонинг таъкидлашича, бундай даромад ҳеч бўлмаганда ташкилот ходимларига иш ҳақи сифатида тўланади.

Умуман олганда, мамлакатда филлар сони 100 мингтага етди. Сўнгги йилларда ушбу жониворлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар сони кўпаймоқда. Жумладан, улар орасида нобуд бўлганлари ҳам бор.

Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи фаоллар Зимбабве режаларини танқид қилиб, бундай амалиётлар бахтсиз ҳодисалар сонининг кўпайишига олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда. Уларнинг фикрига кўра, ҳайвонлар отиб ўлдирилган филлар учун ўч олишни бошлашлари мумкин.

Зимбабве ўз иқтисодиётини филлар ёрдамида яхшилашга қарор қилган биринчи Aфрика мамлакати ҳисобланмайди. Намибия ҳам худди шу режасини ўтган йилнинг декабрь ойида эълон қилганди. Фақат отиш эмас, сотиш ҳақида гап кетганди.

Кейинги ўн йилликларда Aфрикада филлар сони, шу жумладан, браконьерлик туфайли камайди, аммо қитъанинг жанубида уларнинг сони, аксинча, ошган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг