Жанубий Кореяда тўйлар камаймоқда, сабаби — иқтисодий қийинчилик...

Ўтган 2018 йили Жанубий Кореяда сўнгги 40 йилда энг кам никоҳдан ўтиш қайд этилди. Бу ҳақда «Yonhap» агентлиги хабар берди.
Сабаби шундаки, тўй — жуда серхаражат маросим, шу боис чўнтаги кўтармаганлар уни ўтказмай қўя қоладилар.
Мамлакат статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2018 йили 257 622 киши никоҳдан ўтди — бу 244 780 киши никоҳдан ўтган 1972 йилдан бери энг паст кўрсаткич.
Ва аксинча, мамлакатда ажрашишлар сони кўпаймоқда: 2018 йили 108 684 киши никоҳини бекор қилдирган.
Қолаверса, мамлакатда никоҳдан ўтиш ўртача ёши ҳам ошиб бораётир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter