Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иқтисодиёти энг тез ўсаётган мамлакат эълон қилинди

Иқтисодиёти энг тез ўсаётган мамлакат эълон қилинди

Фото: «ThePrint»

БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти ҳисоботига кўра, 2022 йилда гарчи секинлашса-да, Ҳиндистон иқтисодиёти дунёда энг тез ўсаётган мамлакат мақомини сақлаб қолади.

«Жаҳондаги иқтисодий вазият ва истиқболлар» ҳисоботида таъкидланишича, Ҳиндистон иқтисодиёти 2022 йилда 6,4 фоизга ўсади (2021 йилда ўсиш 8,8 фоиз эди).

Шунинг баробарида, Ҳиндистон юқори инфляция босими ҳамда шахсий истеъмол бозори ва сармоялар киришига тўсқинлик қилувчи меҳнат бозорининг нотекис тикланиши муаммосига дуч келади.

Юқоридаги ҳисоботга кўра, 2022 йилда Европа иттифоқи иқтисодиёти — 2,7 фоиз, АҚШ — 2,6 фоиз, Хитой — 4,5 фоиз ўсишга эришади. Жаҳон иқтисодиёти жори йил якунлари бўйича ўртача 3,1 фоизга ўсиши кутиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг