Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ирим-сиримлар замони ўтди: мияни ишлатинг!

Ирим-сиримлар замони ўтди: мияни ишлатинг!

Энг яхши ақл, бу ─ эмин-эркин ақлдир. Агар сизнинг миянгиз янги ғоялар, концепция ва одамлардан тўсилган бўлса, ўз заковатингиз учун ҳибсхона ясаган бўласиз, вассалом!

Сабрсизлик сизга тақдим этилган имконият ва алоқалардан фойдаланишга йўл қўймайди. Қачонки онгингиз «очиқ» бўлса, тасаввурингизни ривожлантирасиз ва уни ўзингиз учун ишлата оласиз!

Ҳозир тасаввур қилиш қийин: бундан юз йиллар муқаддам ака-ука Райтларнинг ҳавога учиш бўйича тажрибалари устидан кулган одамлар бўлган. Шу боис ҳам Линдберг Атлантика устидан учиб ўтиш бўйича ўз лойиҳасини қўллаб-қувватловчи кишиларни узоқ вақт ахтаришига тўғри келди.

Узоқни кўзлайдиган кишилар олдиндан «биз ҳали ҳадемай ойга учамиз», деганида жуда озчилик ишонган. Бизнинг кунларимизда айнан шу каби ҳамма нарсага шубҳа билан қаровчилар шарманда бўлишмоқда.

Ёпиқ, тўсилган тафаккур – шахснинг ҳаракатсизлик белгисидир. Бундай инсон тамаддунни четлаб ўтади ва ҳеч қачон у тақдим этган имтиёзлардан фойдаланиши асло мумкин эмас.

Сиз фақат битта шарт билан эмин-эркин онгни эгаллашингиз мумкин, ана шунда муваффақият фонидаги асосий қоидани тўла-тўкис англаб оласиз. Инсон нимага эришмоқчи бўлса, барчасига ўзининг «очиқ» онги туфайли эришади. «Очиқ» онг билан қуролланган одам бизнесда ажойиб натижаларга эришади, саноатда ва бошқа ҳар қандай соҳада ҳам муваффақият қозонади. Онги «ёпиқ» одам эса, худди овсарлардек «мумкин эмас» деб қичқиришда давом этаверади.

Ўзингизга яхшилаб қиё боқинг ва бу жуда фойдали. Сиз «Мен эплайман» ёки «Буни қилса бўлади» деган кишилар сафида турасизми ёки «Ҳеч ким буни бажара олмайди» дейдиган тоифага мойилмисиз? Балки айни дамда бу ишни аллақачон амалга ошираётган кишилар билан биргадирсиз?

Эмин-эркин онг ишончни талаб қилади. У ўзига ва сиз билан ёнма-ён юрган кишиларга, бизга тамаддунни, бутун коинотни ато этган шахсга ишонади.

Ирим-сиримларга ишонадиган замонлар ўтди. Аммо, афсуски, хато тушунчалар сояси ҳамон худди олдиндагидек тундлигича кўланка солиб турибди. Сиз ана шу қоронғиликда ўз шахсиятингизни пухта ўрганиб, ёруғликка чиқишингиз мумкин. Хўш, ақлга мувофиқ хулосалар чиқариб, мантиққа асосланяпсизми ёки ҳиссиётлар ва хато фикрлар асосига таянганмисиз? Бошқа одамларнинг даъволарини диққат билан эшитяпсизми, шу ҳақда ўйлаяпсизми? Сиз ўзи, биринчи навбатда, миш-миш ҳамда турли овозлар билан танишмоқчимисиз ёки далилар биланми?

Инсон мияси фикрлар билан доимий равишда озиқланиб турмас экан, унинг заковати чегараланиб, хиралашиб қолади.

Уруш пайтида мияни чалғитиш билан машғул бўлган кишиларни, умуман, инсон иродасини уни газета, китоб, радио, телевидение ва бошқа ахборот воситаларидан маҳрум этиш шароити билан синдириш мумкин. Бундай вазиятда инсон ақли учун озуқа ололмай, азият чекади ва фақат кучли ирода ҳамда сидқидилдан бўлган ишонч уни қутқариши мумкин.

Ўйлаб кўринг, эҳтимол, сиз ҳам ўз тафаккурингизни ижтимоий ва маданий изоляция доирасига қўйгандирсиз? Миянгизни чалғитиб, муваффақиятга элтувчи ғоялардан ўзингизни четга олмаганмисиз ишқилиб?

Агар шундай бўлса, хато, янглиш фикрлар тўсиғини йўқотиш керак, акс ҳолда улар ақл-заковатингизни чегаралаб ташлайди. Ўз ақлингизни «очинг» ва унга кўпроқ эркинлик беринг!

(Наполеон Хилл китобидан)

 

 

 

 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг