Иркутскда ҳарбий самолёт тураржой биноси устига қулади (видео)
Иркутск вилояти губернатори Игор Кобзев Телеграм саҳифасида шаҳардаги турар-жой биносига ҳарбий самолёт қулагани ҳақида хабар қилди.
Унга кўра, СУ-30 самолёти Пржевалский кўчасида жойлашган икки қаватли уй устига қулаган. Кобзев воқеа жойига етиб борган, Фавқулодда хизматлар аллақачон воқеа жойида ишламоқда.
Губернатор қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқлигини айтган, аммо самолётдаги икки учувчи ҳалок бўлгани ҳақида ОАВлар хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Краснодар ўлкасининг Ейск шаҳрида ҳам ҳарбий самолёт тураржой биносига қулаганди. Натижада 13 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter