Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ирландияда самолёт қаҳва туфайли қўнишга мажбур бўлди

Ирландияда самолёт қаҳва туфайли қўнишга мажбур бўлди

Фото: «Businessghana»

Ирландия аэропортида бортида 326 нафар йўловчи бўлган самолёт учувчи тўкиб юборган қаҳва туфайли қўнишга мажбур бўлди. Фавқулодда ҳолат аслида 6 февраль куни содир бўлган, фақат Буюк Британия транспорт вазирлигининг учиш ҳодисаларини текшириш бўлими натижаларни энди эълон қилди.

«KP»нинг хабар беришича, ҳаво кемасининг 49 ёшли капитани қаҳвали стаканни столга қўйган ва ичимликни бехосдан асбоб-ускуналар доскасига тўкиб юборган. Суюқлик туфайли техникада чақнаш содир бўлган ва учувчи Ирландияга қўниш учун рухсат сўраган. Бунда Airbus 330 Франкфуртдан Мексикага парвоз қилаётганди.

Маърузада таъкидланишича, учувчиларнинг ичимликлар учун махсус тутқичи мавжуд. Бироқ комиссия ундан фойдаланиш ноқулайлигини, чунки тешик ҳаддан ташқари катталиги, у ердан кичкина стакан тушиб кетишини тан олган. Шунга кўра экипажга ичимлик қопқоғини ёпиш тавсия этилади – бунда ағдарилган суюқлик камроқ тўкилади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг