Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ироқда кучли қум бўрони: 1800 дан ортиқ одам бўғилишдан азият чекди

Ироқда кучли қум бўрони: 1800 дан ортиқ одам бўғилишдан азият чекди

Ироқда юз берган кучли қум бўрони оқибатида 1,800 дан ортиқ одам нафас олишда қийинчиликка дуч келди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, 700 дан ортиқ одам тиббий ёрдам сўраб шифохоналарга мурожаат қилган. Жабрланганлар орасида болалар ҳам бор. Бўрон сабабли кўриш масофаси атиги бир километргача. Бу ҳолат Нажаф ва Басра каби йирик аэропортлар фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатди.

Ироқ метеорология хизмати бўрон Саудия Арабистони ва Ироқ жануби-ғарбидан кириб келганини маълум қилди. Энг кўп зарар жанубий ва марказий ҳудудларга етган.

Мутахассислар фикрича, Ироқда бундай чанг бўронлари сони янада ортиши мумкин. БМТ эса Ироқни иқлим ўзгаришидан энг кўп зарар кўрган бешта давлатдан бири деб эълон қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг