Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ишга киритмоқчи бўлган Тахиатош ХТБ бошлиғи пора устида ушланди

Ишга киритмоқчи бўлган Тахиатош ХТБ бошлиғи пора устида ушланди

Бош прокуратура департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда идора ахборот хизмати хабар берди.

Айтилишича, Тахиатош тумани халқ таълими бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи М. фуқаро П.ни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Тахиатош туманидаги 1-сонли мактабга ўқитувчи лавозимига ишга киритиб қўйиши эвазига ундан 200 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг