Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ишингиз ҳузур бағишлаяптими, сиз ўша соҳанинг одамисиз...» – Отабек Ражабов, «Florence» меҳмонхонаси бошқарувчиси

«Ишингиз ҳузур бағишлаяптими, сиз ўша соҳанинг одамисиз...» – Отабек Ражабов, «Florence» меҳмонхонаси бошқарувчиси

Лойиҳамизнинг навбатдаги меҳмони Отабек Ражабов. Тошкент шаҳрида жойлашган «Hotel Pro» профессионал меҳмонхона бошқарув командаси аъзоси. Унинг болаликдаги орзуси ҳарбий бўлиш эди. Лекин вақт улғайтириб, унинг тақдири туризм ва меҳмонхона соҳаси билан боғланди.

«Қачонки, қилаётган ишингиз сизга ҳузур бағишласа, сиз ана ўша соҳанинг одамисиз», – дейди Отабек Ражабов.

Унинг айтишича, бу жуда ҳам қизиқ соҳа. Меҳмонхона катта бир даргоҳ – катта оилали уй.

«Уйда кимлар бўлади?  Бир уйга – боғбон, чилангар, электр устаси, хона тозаловчи ва қўйингки, хизматларимизни сотувчигача керак. Яъни меҳмонхонада ҳамма хизмат кўрсатиш вакилларига иш бор-да. Шу томони билан ҳам қизиқ», – дейди Отабек кулиб.

Отабекнинг айтишича, «Florence» меҳмонхонаси 2023 йилнинг сентябридан буён ўз мижозларига беминнат ва ўз навбатида, юқори даражали хизматларини тақдим этиб келади.

Умумий олти қаватдан иборат бинода 29 та – 26 та стандарт (Standart Double ҳамда Standart Twin) ва 3 та яхшиланган стандарт (Superior) хоналари хизмат кўрсатади.

Меҳмонхона бутик категорияли бўлиб, бу – «юлдузли» меҳмонхоналар сифатини бера оладиган кичик бизнес-отел дегани. «Юлдуз» олмаганининг бирдан-бир сабаби хоналар сони ва майдони билан боғлиқ.

«Бироқ, хизмат кўрсатиш бўйича камчиликка йўл қўймаймиз, яъни фарқни сезмайсиз. Баъзи меҳмонхоналар «юлдузли» бўлиши, аммо мижоз кутган нарсаларни тақдим қилмаслиги мумкин. Шунинг учун меҳмонхона танлаётганингизда, маслаҳатимиз – «юлдузи»га эмас, одамлар қолдирган ижобий ёки салбий муносабатларга, изоҳларга қаранг», – дейди Отабек.

Ҳозирда меҳмонхонанинг асосий мижозлари, биринчи навбатда, қўшни республикалар –Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан. Ундан ташқари кейинги пайтларда Туркия ва Хитойдан ҳам кўпайган. Европа давлатлари, АҚШ ва Россия каби давлатлардан ҳам меҳмонлар қабул қилади.

Меҳмонхонанинг бошқаларидан фарқли жиҳати у – бутик категорияли эканлиги сабаб бу ерда катта гуруҳли меҳмонларнинг бўлмаслиги, асосан бизнес эгалари ва индивидуал меҳмонларнинг ташрифидир. Яъни бу ерга ташриф буюрувчиларга сокин атмосфера, шовқиндан холи муҳит тақдим қилинади. Шу билан бирга меҳмонхона қулай манзил – шаҳар марказида жойлашгани ташриф буюрувчиларга пойтахтдаги ишларини тез ва осон битиришларига кўмаклашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг