Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ислом Каримовнинг биринчи матбуот котиби оғир аҳволдалиги айтилмоқда

Ислом Каримовнинг биринчи матбуот котиби оғир аҳволдалиги айтилмоқда

Ирисмат Абдухолиқов оқ кўйлакда

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов матбуот котиби бўлиб ишлаган Ирисмат Абдухолиқовнинг ҳаёти хавф остида, деб ёзди таниқли журналист Раҳимжон Султонов.

Унинг айтишича, Абдухолиқов коронавирус билан касалланиб, Қибрай туманидаги шифохонасида даволанмоқда, аҳволи оғир. Аввалига уни соғайиб қолди деб уйига жўнатишган, кейинроқ Қибрайдаги ветеранлар реабилитация марказида даволанган. У ерда аҳволи ёмонлашгач, туман марказий шифохонасига олиб келинган.

«Ирисмат ака ётган палата 3-қаватда бўлиб, 5 йил олдин янгиланган лифт ишламаяпти. 78 ёшли беморни зинадан олиб чиқишган. Овқатлари ғариб, яна унга пул тўлаш керак, дориларни ҳам сотиб олиши лозим», деб ёзган журналист.

Ирисмат Абдухолиқов собиқ иттифоқ даврида «Время» дастурининг махсус мухбири бўлган. Аввал Ислом Каримов, кейин Вазирлар Маҳкамасининг матбуот котиби бўлиб ишлаган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида журналистика бўйича катта ўқитувчи сифатида ишлаган.

Айни пайтда Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида ишлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг