Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исломий меъёрларга риоя қилган ҳолда молиявий фаровонликка қандай эришиш мумкин?

Исломий меъёрларга риоя қилган ҳолда молиявий фаровонликка қандай эришиш мумкин?

Қандай қилиб ишонч билан инвестиция қилиш мумкин: этик ва хавфсиз моделлардан фойдаланамиз

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда этик инвестициялар — яъни шаффофлик, масъулият ва ислом молияси тамойилларига мувофиқ йўналишлар — жадал ривожланмоқда. Бугунги кунда одамлар фақатгина даромадга эмас, балки ўз сармояларининг ахлоқий ва диний қадриятларга мос бўлишига ҳам катта эътибор бермоқда. Шу сабабли, инвестиция танлашда нималарга эътибор бериш керак ва этик модель деганда нима назарда тутилади, деган савол долзарб бўлиб бормоқда.

Маълумки, ислом молиясида қарз ёки кредит битимларидан олдиндан кафолатланган фойда олиш қатъиян ман этилган. Бунинг сабаби шундаки, бундай даромадлар ҳақиқий меҳнат, тадбиркорлик риски ёки қўшимча қиймат яратишга асосланмаган бўлади. Битим натижасидан қатъи назар — фойда бўладими ёки йўқми — даромад фақат бир томон фойдасига ишлайди, бошқа томон эса зарар кўради. Бу ёндашув адолат ва тенглик тамойилларига зид бўлиб, улар ислом иқтисодий ахлоқининг асосини ташкил этади.

Бироқ бизнесда иштирок этиш — мутлақо бошқа масала. Бизнес ҳар доим меҳнат ва хавф билан чамбарчас боғлиқ. Агар фойда бўлса — шериклар ҳам даромад олади. Фойда бўлмаса — тўловлар ҳам бўлмайди. Шу боис бундай модел ислом молияси нуқтаи назаридан жоиз ҳисобланади.

Айни шу тамойил Way II модели асосини ташкил этади. Сиз бизнесдаги улушни сотиб оласиз ва компаниянинг тўлақонли ҳамкори бўласиз. Сизнинг даромадингиз компания фаолияти натижасида шаклланади — яъни бу ҳар доим ҳақиқий меҳнатнинг натижасидир. Қулайлик учун кутилaётган даромад фоиз шаклида кўрсатилади, бирок бу белгиланган фоиз ставкаси эмас, балки компаниянинг аввалги натижалари асосида ҳисобланган прогноз кўрсаткичидир. WAY II модели асосидаги компания сўнгги 25 йил давомида барқарор ўсишни намойиш этиб келмоқда.

Way II орқали сиз йирик саноат ишлаб чиқарувчиси — Akfa Aluminium Group компаниясининг ҳаммуассисига айланиш имкониятига эга бўласиз. Мазкур компания 25 йилдан ортиқ фаолият юритиб, барқарор ўсишни намоён этиб келмоқда. Шу давр мобайнида ўнлаб йирик лойиҳалар амалга оширилди, минглаб иш ўринлари яратилди ва ҳар йили ижобий натижалар қайд этмоқда. Айнан шу ҳақиқий натижалар инвесторлар учун даромадлилик прогнозлари ва тавсияларининг асосини ташкил этади.

Way II инвестиция компанияси Islamic Finance Consulting Board (IFCB) томонидан расман ҳамкор сифатида тан олинган ва тасдиқланган компаниядир. Компания IFCB томонидан тўлиқ аудитдан ўтган ва ислом молияси тамойилларига тўлиқ мувофиқлиги тасдиқланган. Бу шуни англатадики, Way II инвестициялари спиртли ичимликлар, қимор ўйинлари ёки тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби тақиқланган соҳаларга йўналтирилмайди, шунингдек, компаниянинг фаолияти коммандит шериклик ва ҳамкорлик тамойиллари асосида қурилган.

Инвестицияни атиги 13,6 миллион сўмдан бошлаш мумкин. Кутилаётган йиллик даромад АҚШ доллари эквивалентида 10–15 фоизни ташкил этади. Сармоянгизни бошқариш жуда осон — бунинг учун Way Invest мобил иловаси яратилган. Унда сиз даромадингизни кузатишингиз, иккиламчи бозорда улуш сотиб олишингиз ёки сотишингиз, шунингдек, барча муҳим янгиликлардан хабардор бўлиб туришингиз мумкин.

Даромад йилига икки марта тўланади, истасангиз уни ечмасдан қайта инвестиция қилиб, капиталиингизни тезроқ оширишингиз мумкин.

Телефон: (+998) 78-555-55-55
Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчаси, 2/1
Веб-сайт: waygroup.uz
Facebook: fb.com/WayIIGroup
Instagram: @way_ll_group
Telegram: t.me/wayllgroup
LinkedIn: linkedin.com/wayllgroup
YouTube: @Way_ll_Group
X (Twitter): x.com/way_ll_group

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг