Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исмоилов Тўқаев билан учрашди

Исмоилов Тўқаев билан учрашди

Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Қозоғистон президенти Қосим-Жўмард Тўқаев билан учрашди.

Қозоғистон президентининг таъкидлашича, «Ўзбекистон Қозоғистон учун қардош давлат ва ишончли ҳамкордир, шунинг учун биз муносабатларимизни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Бизнинг иттифоқчилик муносабатларимиз сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва маданий соҳалар каби кенг қамровга эга».

Тўқаев Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини иттифоқчилик даражасига олиб чиқиш имконини берган Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йилнинг декабрь ойида Қозоғистонга давлат ташрифи якунларини ҳам юқори баҳолади.

Ўз навбатида Нурдинжон Исмоилов Қосим-Жўмард Тўқаевга учрашиш имконияти учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилаклари ва илиқ саломларини етказди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг