Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исрофгарчиликка чек қўйиш йўли топилди

Исрофгарчиликка чек қўйиш йўли топилди

Европа мамлакатларида ҳар йили миллиардлаб килограмм озиқ-овқат чиқиндига ташлаб юбориляпти.

«Germania.one» хабар беришича, озиқ-овқат исрофгарчилигига жамоатчилик эътиборини тортиш мақсадида Германиядаги айрим ресторан ва кафелар овқатини охиригача емаган мижозлар учун қўшимча тўлов жорий этишди.

Штутгартдаги «Yuoki» ресторан хўжайини Гoйю Луaннинг айтишича, одамлар ўз хоҳиш ва имкониятларига оқилона баҳо беришлари керак. «Yuoko» ресторани сайтида ҳар бир охиригача ейилмаган таом учун 1-2 евро жарима борлиги ҳақида огоҳлантирув жойлаштирилган. Чунки озиқ-овқат етиштириш учун млрд.куб метр сув, инсон меҳнати, ўғит ва бошқа ресурслар сарф бўлади. Исроф қилинган овқат эса чиқиндихонага кетади. Бу жарималар хайрияга ишлатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг