Исроил армияси Ғазога танкларни олиб кирди

Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида «террорчилар таҳдидини бартараф этиш мақсадида» ва гаровга олинганларни топишга ёрдам берадиган маълумотларни тўплаш мақсадида рейдлар ўтказди.
Ҳарбийлар Исроилга танкга қарши ракеталарни отган ҳудудда Ҳамас ҳаракатининг нуқталарини топиб, уни зарарсизлантирганини маълум қилди.
Fox News хабар беришича, булар пиёдалар ва танклар иштирокидаги «маҳаллий рейдлар» бўлиб, Ғазо секторида қуруқликдаги кенг кўламли операция ҳали бошланмаган.
Исроил расмийларига кўра, анклавда жангарилар Исроил жанубига ҳужум чоғида 150 нафарга яқин фуқарони гаровга олган
Қуролли тўқнашувлар бошланганидан буён Исроилда қурбонлар сони 1,3 минг кишидан, Ғазо секторида 1,7 минг кишидан ошди.
Исроил ҳукумати аввалроқ 1,1 миллион фаластинликни 24 соат ичида эвакуация қилишга чақирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter