Исроил «Евровидение»га қўйилмаслиги керак эди — Испания бош вазири

Испания бош вазири Педро Санчес «Евровидение» ташкилотчиларини иккиюзламачиликда айблади.
«Россия каби, Исроил ҳам қўшиқлар танловига қўйилмаслиги керак эди. Иккиюзламачиликка йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ, ҳатто маданият соҳасида ҳам», — деди Педро Санчес.
«Евровидение» финалида исроиллик хонанда Ювал Рафаэлга ҳуштакбозлик қилинди, саҳнада Фаластин байроғи пайдо бўлди. Журналистларнинг фикрича, жамоатчилик Исроилнинг Ғазодаги хунрезликларига шу тариқа исён қилди.
Шунга қарамасдан, Рафаэл «Евровидение» якунида иккинчи ўринга кўтарилди. Ғолиблик австриялик JJ га насиб этди, эстон қўшиқчиси Томми Кэш — учинчи ўринда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter