Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Ғазо шаҳрини босиб олишни тўхтатди

Исроил Ғазо шаҳрини босиб олишни тўхтатди

Фото: Reuters

Исроил раҳбарияти ўз қўшинларига Ғазо шаҳрини эгаллаш бўйича амалиётни тўхтатишни буюрди. Бу ҳақда Исроил армиясининг «Галей ЦАХАЛ» радиоси хабар берди.

«Тунги вазиятни баҳолаш ва АҚШ вакиллари билан музокаралардан сўнг, сиёсий раҳбарият Исроил армияси (ЦАХАЛ)га Ғазодаги фаолликни «минимумгача» камайтириш ва секторда фақат мудофаа ҳаракатларини олиб бориш бўйича кўрсатма берди», дейилади хабарда.

Радиостанцияга кўра, бундай чоралар моҳиятан шаҳарни эгаллаш амалиёти тўхтатилишини англатади.

Эслатиб ўтамиз, 3 октябр куни ҲАМАС Трамп талаби асосида барча асирларни озод қилишга тайёрлигини маълум қилди. Шунингдек, ҳаракат Ғазо секторини бошқаришни фаластинлик технократлардан иборат мустақил ҳокимиятга топширишга ҳам рози бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг