Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Ғазо ва Мисрни девор билан ажратмоқчи

Исроил Ғазо ва Мисрни девор билан ажратмоқчи

Фото: DW

Исроил ҳукумати Ғазо сектори ва Мисрни ажратиб турган чегара бўйлаб девор қурмоқчи. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар берди.

Шу тариқа Исроил ҳарбийлари чегара бўйлаб назоратни ўз қўлларига олмоқчи.


Ғазо сектори ва Миср чегарасининг узунлиги — 20 километр, Филаделфия йўлаги, деб ҳам аталади. 2005 йилда Исроил армияси (ЦАХАЛ) Филаделфия йўлагидан чиқарилиб, чегара назоратини Мисрга топширган. 2024 йилнинг май ойида ЦАХАЛ «Темир қиличлар» ҳарбий операцияси давомида Рафаҳга ҳужуми пайти йўлакни қайта эгаллаган.

1995 йилдаги Осло келишувларидан сўнг Исроилга хавфсизлик йўлагини сақлашга рухсат этилган. Исроил 2005 йилда Ғазо секторидан чиқиб кетгач, Миср билан Филаделфия келишуви имзоланган. Унга кўра, Миср йўлакнинг ўз ҳудуди томони бўйлаб 750 нафаргача чегарачини жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлган. Чегаранинг Фаластин томони эса, ҲАМАС 2007 йилда ҳукуматни эгаллашига қадар, Фаластин мухторияти томонидан назорат қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг