Исроил Қатар пойтахтига зарба берди

Исроил ҳаво кучлари томонидан уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида Қатар пойтахти Доҳада бир қатор кучли портлашлар содир бўлди.
Sabrien News хабарига кўра, ҳужум нишони Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг бош қароргоҳи бўлган. Қатар пойтахтида 10 дан ортиқ портлаш овози эшитилди.
Тел-Авив зарбалар фактини тасдиқлади. Операция Исроил мудофаа кучлари ва умумий хавфсизлик хизмати (Shabaq) томонидан амалга оширилди. Уларнинг сўзларига кўра, ҳужум ХАМАСнинг юқори раҳбариятига қаратилган, аниқ нишонлар айтилмаган.
Исроилнинг Доҳадаги зарбаси натижасида ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги етакчиси Ҳалил ал-Ҳайя ва ҳаракат раҳбариятининг уч нафар аъзоси ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Al-Arabiya манбаларга асосланиб.
Исроилдаги ядровий иншоотлар устидан учувчисиз самолётлар таҳдиди эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҲАМАС Ғазо бўйиса музокараларга тайёрлигини билдирганди. Исроил эса урушни кучайтирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter