Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан соғайган Исроил соғлиқни сақлаш вазири истеъфога чиқмоқда

Коронавирусдан соғайган Исроил соғлиқни сақлаш вазири истеъфога чиқмоқда

Фото: «Sbu.ua»

Исроил соғлиқни сақлаш вазири Яаков Лицман 25 апрель куни истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилди. Худди шу хабар мамлакат ОАВларининг кечки хабарида берилди.

Исроиллик журналистларга кўра, Яаков Лицман бош вазир Бинямину Нетаняхуга вазирликдан эмас, айнан соғлиқни сақлаш соҳасидан кетишини маълум қилган, чунки у энди мамлакат раҳбаридан «уй-жой қурилиши вазири портфели»ни сўраяпти.

Таъкидланишича, вазир Лицман соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилда коронавирус эпидемияси пайти юритган сиёсати учун танқидга учраганди. Эътиборга молик бир маълумот, Яаков Лицманинг ўзи ҳам коронавирусга чалиниб, ортиқча қийинчиликларсиз уни енгиб ўтган.

Маълумот учун: Исроил коронавирус пандемияси қамрови бўйича Осиёда 6-мамлакат (Туркия, Эрон, Хитой, Ҳиндистон ва Саудия Арабистонидан кейин): 15 928 нафар инсонда ушбу касаллик аниқланган бўлиб, шулардан 6 436 нафари соғайиб кетган, қурбонлар — 199 нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг