Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил ва ҲАМАС музокараси: Ким нимадан норози?

Исроил ва ҲАМАС музокараси: Ким нимадан норози?

Фото: AP

Исроил ва Фаластиннинг Ғазо бўлгасини назорат қилиб келаётган ҲАМАС ҳаракати урушни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод қилиш борасидаги музокараларни бошлади.

Музокаралар Дональд Трамп ишлаб чиққан 20 моддадан иборат «тинчлик режаси» доирасида амалга ошмоқда ва камида бир неча кун давом этиши кутиляпти.

Учрашув АҚШ воситачилигида Қизил денгиз бўйидаги Шарм-ал-Шейх курортида бўлиб ўтяпти.

Трампнинг режасига кўра, урушни тўхтатиш жараёни бир неча босқичда амалга ошади:

  • Дарҳол ўт очишни тўхтатиш — ҳар икки томон режани расман маъқуллаши биланоқ амалга киритилади;
  • ҲАМАСнинг қуролсизланиши ва Ғазони «радикализмдан холи ҳудуд»га айлантириш;
  • Гаровдагиларни озод қилиш: 72 соат ичида ҲАМАС 48 нафар исроилликни (улардан 20 нафари тирик деб ҳисобланмоқда) қайтариши керак;
  • Исроил томонидан фаластинлик маҳбусларни озод қилади. Бу 250 нафар умрбод қамалган ва 1700 киши, жумладан аёллар ҳамда болалар қамоқдан чиқарилади;
  • Ҳар бир қайтарилган гаровдаги учун Исроил 15 нафар фаластинликнинг жасадини қайтаради;
  • Исроил қўшинлари босқичма-босқич чиқарилади, уларнинг ўрнини Халқаро барқарорлик кучлари (ХБК) эгаллайди.

Музокарада иштирок этаётган АҚШ делегациясига махсус вакил Стив Уиткофф раҳбарлик қилмоқда. У билан бирга Трампнинг яқин маслахатчиси ва собиқ куёви Жаред Кушнер ҳам Мисрга етиб келган.

Исроил делегациясини бош музокарачи Рон Дермер бошқармоқда, таркибда Биньямин Нетаньяҳунинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Офир Фальк ҳам бор.

ҲАМАС томонидан музокараларда ҳаракат раҳбарларидан бири Халил ал-Хайя иштирок этяпти.

Трамп режасида секторда ҲАМАС иштирокисиз вақтинчалик маъмурият тузилиши кўзда тутилган. Бу тузилма фаластинлик расмийлардан иборат бўлади ва кундалик бошқарув ишларини олиб боради.

Ўз навбатида, ҲАМАС вакиллари қуролсизланиш шартларини рад этмоқда. Ҳаракат етакчиларидан Муса Абу Марзук «қуроллар фақат келажакдаги Фаластин маъмуриятига топширилиши мумкин»лигини айтган.

Бошқа бир вакил Усама Ҳамдан эса «хорижий кучларнинг Ғазога кириши қабул қилинмаслигини» таъкидлади.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу эса ҲАМАС режани қабул қилмаса, «Исроил яккаликда бўлса ҳам урушни якунлайди», деб огоҳлантирди.

Манба: ru.euronews.com

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг