Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроилда ковид кўпайгани боис эртадан барча мактаблар ёпилади

Исроилда ковид кўпайгани боис эртадан барча мактаблар ёпилади

Исроилда коронавирусни юқтирган фуқаролар сони кескин кўпайгани боис пайшанба куни мамлакатдаги барча мактаблар ёпилади. Бир кунда 5 523 та янги ҳолат қайд этилган. Дастлаб ўқув муассасалари жума куни ёпилиши тахмин қилинганди, деб ёзади «Jerusalem Post» газетаси ҳукумат қарорига таяниб.

Исроилда коронавирусга қарши кураш бош координатори профессор Рони Гамзу мазкур қарор ташаббускори эканлиги таъкидланмоқда. Сешанба куни у соғлиқни сақлаш вазири Юлий Эдельштейн ва таълим вазири Йоав Галлантга зудлик билан мактабларни ёпишни сўраб мактуб йўллаган.

«Ҳукумат мутахассисларнинг тавсияларига хилов равишда ўқув муассасалари фаолиятини тиклаб нотўғри қарор қабул қилди. Биз ҳозир таҳсил олаётганлар орасида ҳам, бутун Исроил аҳолиси орасида ҳам инфекция тарқалишини кузатяпмиз», — дейилади Гамзунинг мактубида.

«Worldometers» маълумотларига кўра, Исроилда 166 794 киши коронавирусга чалинган бўлиб, улардан 122 785 киши касалликдан фориғ бўлган. 1 147 нафар бемор эса ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг