Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ковидга қарши такрорий вакцинация ажойиб натижа бермоқда — Исроил

Ковидга қарши такрорий вакцинация ажойиб натижа бермоқда — Исроил

Фото: «РИА Новости»

Исроилда икки ҳафта давомида коронавирусни юқтириш ҳолатлари деярли 3 бараварга, касалхонага келтирилаётганлар сони учдан бирга камайди.

«Daily Mail» Исроил коронавирусга қарши курашда ҳайратланарли натижага эришгани ҳақида ёзмоқда. Хусусан, сентябрь ойи ўрталарида кунига 11 мингта атрофида касалланишлар аниқланган бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсаткич 4 мингтадан ҳам кам.

Бунинг сабаби — такрорий вакцинация, ушбу омилни исроиллик олимлар ҳам тасдиқлашган.

Бугунги кунга келиб Исроил аҳолисининг 80 фоизи коронавирусга қарши эмланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг