Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроилликлар ҳукуматга ишонмай қўйди — ОАВ

Исроилликлар ҳукуматга ишонмай қўйди — ОАВ

Ғазо секторидаги можаролар фонида исроилликларнинг аксарияти яҳудий давлати ҳукуматига ишонмай қўйди, деб ёзади The Times of Israel.

Исроил Демократия Институти томонидан ўтказилган сўровга кўра, Бош вазир Бенямин Нетаняху бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамасига яҳудий исроилликларнинг атиги 20,5 фоизи ва араб миллатига мансуб исроилликларининг эса 7,5 фоизи ишонади.

Нашр таъкидлаганидек, Исроил ҳукуматига ишонч даражаси сўнгги 20 йил ичида минимал даражага етди. 2023 йил июн ойида Нетаняхунинг ҳукуматига яҳудий исроилликларнинг 28 фоизи ва араб исроилликларининг 18 фоизи ишонган.

7 октябр куни Ғазодаги ҲАМАС ҳаракати Aл-Aқсо тўфони операцияси бошланганини эълон қилди. Оқибатда минтақада вазият кескинлашди. Исроил Ғазони бомбардимон қилишни бошлади, оқибатда минглаб одамлар ҳалок бўлди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг