Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбулдаги отишмада ўзбек ҳалок бўлди

Истанбулдаги отишмада ўзбек ҳалок бўлди

Жиноий гуруҳлар ўртасида содир этилган отишмада бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 2 сентябрь куни юз берган.

«Отишмада ҳалок бўлган ўзбекистонлик Истанбулга Самарқанддан ишлаш учун келган меҳнат мигранти  бўлган. 46 ёшли мигрант Н.З., отишма пайтида оғир яраланган ва шифохонага олиб кетилган. Кўрсатилган тез тиббий ёрдамларга қарамасдан Н.З., касалхонада вафот этган», дейилади хабарда.

Маҳаллий полиция отишмани уюштирган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олган. Ҳозирда уларга нисбатан тергов олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ўзбек мигрантининг жасадини Самарқанддаги яқинларига етказиб берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг