Истанбулдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали Истанбулда айрим хорижий давлатлар номи остидаги ўзбек болаларига мўлжалланган мактаблар рекламаси тарқалаётганига эътибор қаратди.
«Бу мактабларда ҳорижий тиллар, робототехника, диний билимлар, информатика ва жисмоний тарбия машғулотлари ўргатилиши эълон қилинмоқда.
Ушбу ўқув юртларидаги диний дарслар Аҳли сунна ақидаси асосида эканлиги таъкидланишига қарамай, айрим ўқитувчилардаги мўътадил исломга зид эътиқодий қарашларнинг таълим олувчиларга сингдирилиши келгусида жамиятимизда ақидавий зиддиятларни юзага келтириши мумкин», – дейилади Бош консулхона муносабатида.
Ўз навбатида, дипломатик ваколатхона ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини турли мактабларда мутаассиб қарашлар сингдирилишидан эҳтиёт қилишларини сўраяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter