Италия: 2020 йилда биттаям хорижлик сайёҳ мамлакатга киритилмайди

Италия йил охиригача хорижлик сайёҳларни қабул қилмайди, маданият ва туризм вазири Дарио Франческини «La Repubblica» газетасига интервьюсида шуни маълум қилди.

«Чегараларнинг очилиши ҳар бир алоҳида давлатдаги эпидемиологик вазият ва сиёсатга боғлиқ», — деди Франческини.
Вазир Италияда коронавирус сабабли ёпилган музейлар ва асосий диққатга сазовор жойлар май ойида очилиши мумкинлигини инкор этмади. Уларнинг орасида Колизей ва Помпей ҳам бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter