Италия ва Франция коронавирусга қарши 400 миллион доза вакцинага буюртма берди

Италия, Германия, Франция ва Нидерландия соғлиқни сақлаш вазирлари Англия-Швециянинг «Astrazeneca» фармацевтика компанияси билан коронавирусга қарши 400 миллион доза вакцина ишлаб чиқаришга шартнома имзолашди, деди Италия соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанца.
Унинг айтишича, вакцина «Европа аҳолиси учун мўлжалланган».
«Режага кўра, аллақачон ривожланган босқичда бўлган экспериментал давр кузда ниҳоясига етади, вакцинанинг биринчи партияси йилнинг охиригача етказилади», — деб ёзади Сперанца «Facebook»да.
«РИА Новости»нинг ёзишича, номзод-вакцина Оксфорд университети тадқиқотлари натижасида пайдо бўлди, уни ишлаб чиқаришда, жумладан, Италия ҳам иштирок этади.
«Бугунги келишув Италия ва Европа учун истиқболли қадам бўлди. Вакцина COVID-19 нинг ягона ечими ҳисобланади», — деди Сперанца.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter