Италиялик дизайнер «ўлчамсиз» оёқ кийимини ихтиро қилди
Италиялик дизайнер болалар ва ўсмирлар учун «ўлчамсиз» кроссовкалар моделини ишлаб чиқди. Улар боланинг оёқлари ўсиши билан осонгина катталашиши мумкин. Яъни, кросовкалар 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган бўлиб, ота-оналар ҳар йили улар учун янги пойабзал сотиб олишлари шарт бўлмайди.
Мишел ди Карло беш йил давомида 4Steps модели устида машаққатли меҳнат қилиб, ушбу оёқ кийимининг биринчи прототипни ишлаб чиқди. Бунда пойабзал ўлчамини ўзгартириш учун 3D принтерида босилган кроссовкани қисмларга ажратиш ва чўзиш керак бўлади.
Кроссовкалар эгилувчан ва чидамли FilaFlex материалидан, шунингдек, чўзиладиган полиуретандан ишланган.
Умуман олганда, пойабзал уч қисмдан иборат: таглик, пайпоқ шаклидаги қалин мато ва асосий қисм. Кроссовкалар атиги 123 граммни ташкил қилади.
Ҳозирча бундай пойабзалнинг қанча туриши маълум эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter