Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италияликлар Исроил терма жамоасини четлатишни сўрашди

Италияликлар Исроил терма жамоасини четлатишни сўрашди

Фото: Sportbox

Италияликлар УЕФА ва ФИФАдан Исроил терма жамоасини четлатишни сўрашди.

Мамлакат мураббийлар уюшмаси ҳар икки ташкилотга жўнатишга тайёрлаган расмий хатда Исроил томонидан ҳар куни тинч аҳоли вакиллари ўлдирилаётгани, улар орасида футболчилар ва мураббийлар ҳам борлиги таъкидланган.

Икки ҳафтадан сўнг Италия ва Исроил терма жамоалари ЖЧ-2026 саралаши доирасида ўйин ўтказиши белгиланган. Апеннин яриморолида бўлиб ўтган биринчи учрашувда хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган, масалан, Удинедаги стадион томида снайперлар навбатчилик қилишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг