Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иван Голунов озод қилинди. Журналистлар бирдамлиги ҳақиқатни юзага чиқарди

Иван Голунов озод қилинди. Журналистлар бирдамлиги ҳақиқатни юзага чиқарди

Фото: «Комсомольская правда»

«Медуза» журналисти Иван Голуновга қарши очилган иш ёпилди. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев маълум қилди.

«Медуза» хабарига кўра, журналистнинг айби исботланмаган ва унга қарши жиноий иш ёпилган. Иван Голунов уй қамоғидан бугун, 11 июнь куни кечга қадар озод қилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 6 июнь куни Москвада «Медуза»нинг махсус мухбири, ўзининг ўткир журналистик текширувлари билан танилган Иван Голунов катта миқдордаги наркотик моддалар сақлашда айбланиб, қўлга олинганди. 

Бу иш журналистик фаолиятга қарши қасддан уютирилганлиги ҳақида бонг уриб, мамлакатнинг «Ведомости», «РБК» ва «Коммерсант» нашрлари душанба кунги муқовасида «Мы Иван Голунов» («Биз Иван Голуновмиз») сарлавҳаси билан газеталарини нашр қилишганди. Шу тариқа, нашрлар журналистни қўллаб-қувватлашганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг