Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради» филмидаги қаҳрамон ўта оғир аҳволга тушиб қолди

«Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради» филмидаги қаҳрамон ўта оғир аҳволга тушиб қолди

Фото: 366days.ru

«Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради» филмидаги ўғри Жорж Мирославский роли ижрочиси Леонид Куравлев оғир аҳволда Москва шифохонасига ётқизилди.

Бу ҳақда «СтарХит» маълум қилди.

Актёр 6 январ куни тиббий муассасага ётқизилган, унинг COVID-19 тести ижобий натижа берган, нафас олиши оғирлашган.

Қайд этилишича, 85 ёшли Куравлев ҳозирда жонлантириш бўлимида, унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

«У кислородда, ўпкалари шикастлангани учун кечаю кундуз шифокорлар назоратида. Сатурацияси нормал ҳолатга қайтди, ҳарорати ва қон босими ҳам пасайган», — деди Янги Москва шифохонасидаги манба.

Шунингдек, актёр касалхонага ётқизилишидан олдин гипертония туфайли қийинчиликларга дуч келгани, тез-тез боши айлангани маълум қилинган.

Куравлевнинг фарзандлари, ўғли Василий ва қизи Екатерина унинг ҳолидан хабардор бўлиб тургани айтилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг