Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг икки нашриёти халқаро китоб кўргазмасида иштирок этди

Ўзбекистоннинг икки нашриёти халқаро китоб кўргазмасида иштирок этди

Беларусиянинг Минск шахрида 18-21 февраль кунлари XXVIII-халқаро китоб кўргазмаси ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси номидан Ўзбекистон ва Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа ижодий уйи вакиллари иштирок этиб, 150 дан зиёд китобларни тақдим этишди.

Иштирок давомида бир қатор давлат нашриётлари билан бирга ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Беларусь, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Украина, Эрон, Туркия давлат нашриётлари Ўзбекистон нашриётлари билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирди.

Китоб кўргазма-ярмаркасининг сўнги кунида Ўзбекистоннинг Беларусиядаги элчихонаси фаол иштирок учун тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа ижодий уйи ва Беларусиянинг Белкнига китоблар тармоғи ташкилоти ўртасида Меморандум имзоланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг