Жаҳон чемпиони Тошкентда кутиб олинди (фото)
26-30 декабрь кунлари Польшада ўтказилган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлар бўйича жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, рапид дастурида чемпионликни қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов ва терма жамоамизнинг бошқа вакиллари Тошкентга қайтиб келишди.
Ярим тун бўлишига қарамасдан қаҳрамонларимизни кутиб олиш учун ОАВ, мухлислар ва шахматчимизнинг яқинлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов рапид дастурида Магнус Карлсен, Ян Непомняший каби жаҳон шахмат усталарини мағлуб этиб, ушбу йўналишда чемпионликни қўлга киритган дунёнинг энг ёш гроссмейстерига айланди.
Шунингдек, мазкур мусобақада яна 3 нафар вакилимиз ҳам иштирок этиб, кучлилар қаторида эътироф этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter