Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида янги инкубация маркази очилди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида янги инкубация маркази очилди

Фото: MITC

Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида янги Инкубация маркази очилди.

Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов, ЖИДУ университети ректори С. Сафоев, IT-парк директори ҳамда етакчи ОТМ ректорлари, шунингдек, хусусий компаниялар вакиллари ва университет ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Маросимда АКТ вазири Ш. Шерматов таъкидлаганидек, рақамли технологияларнинг фаол ривожланиши – бутун дунёда ҳозирги кунда асосий тренд бўлиб ҳисобланади. Кўп мамлакатлар бу ўзгаришларнинг аҳамиятини тушуниб, ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратмоқда: улар давлат, жамоат, таълим ва бошқа жараёнларни комплекс дигитализацияга қаратилган миллий рақамли ривожланиш стратегияларини қабул қилмоқдалар.

«Бугун, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан, мамлакатдаги ОТМларда иқтидорли талабалар устоз ва мураббийлар ёрдамида ўз ғояларини ҳақиқий лойиҳаларга айлантира оладиган Инкубация марказлари очилмоқда. Бундай замонавий инкубация марказларининг сони ҳозирги кунда 33 та.

Шубҳасиз, бундай кенг кўламли ишлар ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини янада ривожлантириш, муваффақиятли авлодини шакллантириш учун замин яратиш имконини бериши шубҳасиз.

Стартап учун навбатдаги марказни бу ерда — Ўзбекистоннинг энг нуфузли ОТМларидан бири — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида очмоқдамиз.

Ишончим комилки, эндиликда инкубация марказининг тажрибали ментор ва мураббийлари туфайли ЖИДУ талабалари мамлакат тараққиёти учун ижодий ва зарур бўлган стартап-лойиҳаларни яратиш бўйича ўз малакаларини оширишлари мумкин бўлади ва бундай «ёшлар тараққиёти учун нуқталар» эса мамлакат иқтисодиёти, кичик бизнес ва умуман IT-соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади», – деди АКТ вазири Ш. Шерматов очилиш маросимидаги нутқида.

Инкубация маркази, инновацион лойиҳалар устида самарали ишлаш учун барча зарур шароитларга эга. Давом этилаётган инкубация дастурлари 8 та модулни ўз ичига олади. Улар орасида – лойиҳа имкониятларини ўрганиш, бозор ва маҳсулот таҳлили, бизнесни моделлаштириш, маркетингни илгари суриш ва бошқалар киради.

Келгусида инкубация марказида консалтинг хизматларини кўрсатиш, танловлар, семинарлар, маҳорат сабоқлари, тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этиш режалаштирилгани таъкидланди.

Янги инкубация марказининг очилиши доирасида IT-парк ва ЖИДУ ўртасида келишув имзоланиши, стартап-лойиҳалар тақдимоти ва ёш тадбиркорлар учун тематик семинар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг