Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамоат транспорти бўйича катта ўзгаришлар кутилмоқда

Жамоат транспорти бўйича катта ўзгаришлар кутилмоқда

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти бўйича катта ўзгаришлар амалга оширилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашув вақтида таъкидлаб ўтди.

Соҳада қуйидаги ишлар режалаштирилган:

  • йўл ҳаракатини «ақлли тартибга солиш» тизими жорий этилиб, бунга шаҳарнинг 500 та йирик чорраҳаси уланади;
  • 200 га яқин мунтазам автобус йўналишлари ташкил этилади;
  • жамоат транспорти паркини янгилаш учун 400 та замонавий автобус, 700 та электробус олиб келинади;
  • 90 та янги замонавий метро поездлари олиб келиниб, йўловчилар ташиш қуввати 2 баробарга оширилади.

Шунингдек, автобуслар қатновини субсидиялаш тизими ҳам қайта кўриб чиқилади. Энди ташувчиларга субсидиялар йўловчи сонига эмас, балки йўналиш ва қатновлар сонига қараб берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг